Битта шартнома доирасида бир нечта веб-сайтларда тўловларни қабул қилиш имконияти мавжудми?
Ха, мумкин. Бунинг учун барча уламоқчи бўлган интернет-сайтларингизни шаҳсий кабинетингизга қўшишингиз керак.
Хужжатларни қайси манзилга юбориш керак?
Қуйидаги манзилга юборинг:
170100, Андижон шахри
Миллий Тикланиш кўча, 36 уй
МЧЖ «Asran Web Pro»
Хужжатлар курьерлик ҳизмати билан юбориладиган бўлса - курьерга телефон рақамини беринг:+998 (95) 200-66-99
Мижозларим учун мавжуд тўлов усуларини қандай кўришим мумкин?
Шахсий кабинетингизга киринг ва у ердан магазинлар менюсида > Хужжатлар пунктини танланг
Қўшимча коммисия нархларини қандай билиш мумкин?
Қўшимча комиссия – бу тўловчидан Ukassa тизимига бегона бўлган тизими комиссияси (тўлов тизими, терминал тизими ва бошқалар). Бундай комиссия миқдорини тўловни амалга ошириш вақтида аниқлаш мумкин ёки ташқи тўлов тизимининг расмий сайтида кўришингиз мумкин.
Интернет-дўкон веб сайтига қандай маълумотни жойлаштириш керак?
Компаниянгиз хақидаги тўлиқ ва ҳақиқий маълумот, тўлов усуллари ва қайтариш тартиб-қоидалари, онлайн тўловда мижозлар ишончини ва содиқлигини оширади.
Тўлов усуллари
Сайтда тўлов усуллари хақида маълумот берилиши керак.
Алоқа учун маълумотлар
Сайтда алоқа учун маълумотлар (телефон, электрон почта, иш вақти), шунингдек пул маблағларини олувчи тўғрисидаги маълумотларни, хуқуқий реквизитлари (ҳеч бўлмаганда: Юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг исми шаърифи, юридик манзили, ИНН, хисоб рақами) кўрсатилиши керак.
Оферта
Интернет-дўкон веб-сайтида мижоз ва интернет дўкон ўртасида битим тузиш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун-хужжатлари талабларига мувофиқ жойлаштирилиши керак (оферта ва/ёки бошқа хужжатлар).
Махсулотни қайтариш шарти
Истеъмолчиларни химоя қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ, харидор айрим холларда махсулотларни қайтариб бериш ёки алмаштириш хуқуқига эга. Махсулотларни қайтариш тартиби ва шартлари веб-сайтингизда жойлаштирилиши керак.
Хизмат кўрсатишдан воз кечиш
Агар сайтда мижозларга ҳизмат кўрсатишга иҳтисослашган бўлса, сайтда мижознинг шартномани бажаришдан бош тортиш тартиби ва шартлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилиши керак.
Тўлов муваффақиятли қабул қилинганини қандай билиш мумкин?
Бундай тасдиқни олиш учун учта усул мавжуд:
- Assistant протоколи орқали;
- Шаҳсий кабинетда;
- Шаҳсий кабинетда созланадиган кундалик реестрлардан («Билдиришнома» бўлими).
Қабул қилинган пул маблағларини банк хисоб рақамига қандай қилиб чиқариш мумкин?
Шаҳсий кабинетда «Чиқариш» амалини яратинг. «Банк ўтказмаси» ва тўлов суммасини киритиш лозим. Тўлов мақсадига: «[шартнома санаси] даги [шартнома рақами] шартнома асосида пул ўтказма» деб киритилади. ҚҚС белгиланмаган.
Амалнинг «Бажарилди» холати нимани англатади?
Холат, ўтказма муваффақиятли бажарилганлиги англатади.
Амалнинг «Бекор қилинди» холати нимани англатади?
Бу амални турли (тўлов вақти чегарадан ошган, тўловчи ҳисобида пул етарли эмас, ташқи тизим томонидан ўтказма рад этилган) сабабларга кўра амалга ошириш имкони йўқлигини англатади.
Амалнинг «Музлатилган» холати нимани англатади?
Сайт тўловни қабул қила олмайди (буюртма топилмаган, ўчирилган ва ҳоказо). Тизимдан келган бундай жавобни тизимизнинг тижорат бўлими ҳодимларига мурожаат қилиб тўловни мажбурий ўтказиш ва тўловчига пулни қайтариш лозим.
Тўловчининг банк картасига қандай қилиб пулни қайтариш (refund) мумкин?
Тўловни тўлиқ ёки қисман қайтариш мумкин. Маблағлар ечиб олинган картага қайтарилади. Маблағлар амал бажарилган санадан бошлаб 10 кун ичида қайтарилади. Қайтариш учун қуйидагиларни бажаришингиз керак:
- Шаҳсий кабинетга киринг
- Амаллар рўйхатидан қайтарилиши керак бўлган тўловни топинг.
- Амал рақамига босиб, у хақида батафсил маълумотни очинг
- Рўйҳат пастки қисмида жойлашган, «Маблағни қайтариш» тугмачани босинг.
- Картани танланг.
- Қайтариш амали учун керакли маълумотни киритинг: Амал рақами ___ бўйича қайтариш (тизимдаги амал рақами киритилади).
- Тўлов паролини киритиб қайтариш амалини тасдиқланг.
Амалнинг «Бажарилди» холати, амал банк-эквайер томонидан муваффақиятли бажарилганлигини ва сўров банк-эмитентга (картани чиқарган банкга) юборилганлигини англатади. Маблағлар банк-эквайернинг иш регламентига мувофиқ тўловчи картасига қайтарилади.